Ишончни оқлаш йўлида ҳаракатдамиз

20.11.2020 18:11:51

Куни кеча бўлиб ўтган  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  “Ёш адолатчилар” қаноти Республика  онлайн IV конференциясида қатнашиб, чуқур таассуротларга эга бўлдим. Конференцияда мамлакатда ёшларнинг ўрни, уларга билдирилган ишонч ва яратилган имкониятларга  кенг урғу берилди.

Тадбир давомида  партия Ёшлар қанотининг келгуси беш йиллик режа ва вазифалари белгилаб олинди. Бу вазифаларнинг асосини ёшларнинг ижтимоий фаоллигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш ва жамиятда хотин-қизларнинг ролини оширишга қаратилган долзарб масалалар ташкил этиши билан аҳамиятлидир.

Конференция кун тартибига киритилганидек, партия Ёшлар қанотининг янги таркибини сайлаш жараёни ҳам муваффақиятли ўтказилиб, ёшлар ўзлари ишонч билдирган партиянинг фаол ёшларига овоз бердилар ва қўллаб-қувватладилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратилиши  биз ёшларга масъулият юклайди. Шу боисдан “Ёшлар қаноти” фаолиятини мутлақо янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, Ватанга содиқ, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг салоҳияти ҳамда интилишларини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар  белгиланиб қўйилган “Йўл харитаси”даги  вазифаларни барчамиз дастуриламал этиб белгилаб олишимиз лозим.

Шунингдек,  партия Марказий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг биз ёшларга билдирган ишончи ҳамда барча таклиф-мулоҳазаларни қўллаб-қувватлагани, келгуси фаолиятимизда зафарлар тилагани барчамизга катта ғайрат бахш этиш билан биргаликда, елкамиздаги масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилишимизга асос бўлди.

Мазкур Конференциядаги бизга билдирилган ишонч партия фаол ёшлари ҳамда ҳудудлардан сайланган Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламети аъзолари ўз ҳаракатлари, интилишларида ўзларининг сайлов олди дастурларида белгиланган мақсад-вазифаларни амалга оширишда  яна ҳам олдинга илдамлашида асос бўлади.

Соҳибжамол КАТТАЕВА,

 Ёшлар парламенти аъзоси,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+