Ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга даволаниш учун йўлланма берилди

13.01.2020 16:01:33

Аҳолига  тиббий хизмат кўрсатиш  сифатини ошириш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари олдида турган асосий вазифалардан бири. Айни шу мақсадда Андижон туманидаги Хакан қишлоғида “Соғлом оила-соғлом жамият” шиори остида ташкил этилган акция доирасида 160 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 14 нафар кексалар ва 17 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга  даволаниш учун  йўлланма берилди. Уларни соғломлаштиришни ҳам “адолатчилар” ўз зиммасига олдилар.

-2019 йилда ўтказилган сайловлар арафасида “Адолат” партиясининг сайловолди дастури менга маъқул бўлганди,-дейди меҳнат фахрийси Инобатхон Ҳамроқулова.- Бугунги тадбирнинг ўзи қанча оилага саломатлик улашяпти.

Акция доирасида хонадонларга кириб борилиб, жамоатчилик орасида тиббий маданиятни оширишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

                                                        Малохатхон МУСАЕВА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+