Кам таъминланган оилаларга кўмак

31.03.2020 09:03:04

Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова, “Адолат” социал- демократик партиясидан сайланган Зангиота тумани Кенгаши депутати Дилором Мирзабоева партия фаоллари билан бирга “Ўртаовул”, “Хайраобод” ва “Ибн Сино” маҳаллаларига борди.

Хонадонлардаги учрашувлар  давомида дастлаб дунёни ларзага солиб турган короновирус пандемиясининг хавф-хатари, инфекциянинг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Аҳоли саломатлигини асраш учун барча бирдек масъул экани,  жамият эртаси ҳар бир фуқаро белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишга бевосита боғлиқлиги, шифокорлар тавсиясига қатъий амал қилиш зарурлиги хақида сўз борди.

Шунингдек,  маҳалладаги 8 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда антисептик воситалар тарқатилди.

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матубуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+