Каттақўрғонлик аёллар жамият ривожи йўлида бирлашди

29.01.2020 13:01:19

Айни кунларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси аҳоли ўртасида қизғин эътироф этилмоқда. Бизнинг Каттақўрғон туманимиздаги Андоқсой маҳалласида жойлашган 80 умумтаълим мактабида ҳам худди шу мақсадда фаоллар учрашуви бўлиб ўтди. Андоқсой маҳалласининг 73 нафар фаол аёллари билан муҳтарам юртбошимизнинг Мурожаатномаларида эътироф этилган масалалар ҳақида суҳбатлашдик.

Айниқса,  мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган юксак эътибор, жумладан, хотин-қизларга  ажратилаётган давлат грантларининг кўпайиши, камбағалчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, оилалар фаровонлигини янада яхшилаш, кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, педагогик йўналишдаги олтита олийгоҳларда уч йиллик ўқишни жорий қилиш каби бир қанча  масалалар кўтарилгани хотин-қизларга қувонч бағишлагани уларнинг билдираётган фикр-мулоҳазаларидан сезилиб турди.

Жамиятда аёлнинг ўрнини юқори поғонага кўтаришда, маънавиятини бойитишда китобхонликни оиладан бошлашишимиз зарурлиги, илмли фарзандлар, набиралар жамиятнинг ривожига муносиб ҳисса қўшиши учун  Президентимиз айтганларидек китобхон оилалар сафини кўпайтиришимиз кераклиги ҳақида атрофлича маслаҳатлашиб олдик.

Йиғилиш сўнгида дилбар шоирамиз Фазилат Абдуллаева ҳам қатнашиб, хотин-қизларга бағишланган шеърларидан намуналар ўқиб берди.

Шундан сўнг Андоқсой маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш,  оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Мақсуда Эрназарова ҳамроҳлигида ўн беш нафар фаол аёллар билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож,  оғир турмуш шароитига тушиб қолган аёллар, низоли ва муаммоси бор хонадонларга ташриф буюриб, алоҳида суҳбатлар олиб бордик. Хонадонма хонадон юрар эканмиз, маҳаллада тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Азиза БОЙМУРАДОВА,

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+