Келгуси фаолиятимизда масъулият юклайди

25.02.2021 19:02:22

Ўзбекистон «Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши таркибида айни кунда аъзоларимиз сони 2762 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткични ўтган йилларга солиштирганда икки баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.

Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мавқеи юксалаётганлигидан, сиёсий партиялар фаолиятига фуқароларимизда қизиқиш ортаётганлигидан далолатдир.

Айни кунда Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашида 5 нафар депутатимиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида фаол аъзоларимиз ва депутатлик корпусимиз, «Аёллар қаноти» ва «Ёш адолатчилар» қаноти фаоллари иштирокида электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловчилар ишончини оқлаш йўлида қатор самарали тадбирларни амалга ошириб келмоқдамиз.

«Адолат» СДП обрўсини янада юксалтириш, электоратимиз ишончини мустаҳкамлашда партиямиз томонидан ишлаб чиқилган қатор партиявий лойиҳалар ўз самарасини бермоқда.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикасида Чимбой туман Кенгаши “Энг намунали туман партия ташкилоти” номинациясида I даражали диплом билан тақдирланди. Партиядошларимиз ўз меҳнатларининг самарасини ҳис қилди ва бу уларда чексиз фахр-ифтихор туйғусини уйғотди.

Бу Чимбой тумани Кенгашидаги барча партиядошларимизга берилган юксак баҳо деб ҳисоблайман ва шу билан бирга катта масъулият ҳам юклайди.

Албатта, билдирилган ишонч ва масъулиятни келгуси фаолиятимизда юқори натижалар билан оқлашга ҳаракат қиламиз.

Зеро, рағбат фаолликка етакловчи маънавий кучдир.

 

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+