Келинг, касал бўлмаймиз!

25.03.2020 21:03:52

Шифокорлар  коронавирус хавфидан узоқ юриш учун оқсилга бой озуқалар, жумладан, гўшт, дуккакли донлар, тухум, шунингдек, витаминли маҳсулотлар, кўкат ва кўк пиёз, саримсоқ пиёз тановул қилишни маслаҳат беришмоқда. Ушбу маҳсулотлар туфайли танада иммун тизими яхшиланади ва организмнинг касалликка чалиниш хавфи камаяди. Иммунитет пастлиги нафақат коронавирус, балки бошқа оғир респиратор касалликларнинг ҳам тез юқишига сабабчидир.

Оила аъзоларимизни тўғри овқатланишга ўргатиш ҳам биринчи галдаги вазифаларимиздан. Баъзилар спиртли ва тамаки маҳсулотларининг таъсири ҳақида гапиришаяпти. Афсуски, бу тўғри эмас. Ароқ ёки тамакининг ўрнига бир кило гўшт олсангиз ёки дастурхонга икки боғлам кўк пиёз, шавел, петрушка, кашнич қўйсангиз, табиий шарбат ва компотлар ичсангиз, соғлиқ учун фойдали.

Шунингдек, врачлар жисмоний меҳнат, тоза ҳавода сайр, жисмоний ҳаракат ҳам иммунитетни кўтарувчи кучлардан эканлигини айтишмоқда. Энг муҳими, ниқобларни аптекалардан олиб, агар аптекада йўқ бўлса, докадан саккиз қават қилиб тикиб, ҳар икки-уч соатда алмаштириш, қўлқоплардан фойдаланиш, гавжум жойларга бормаслик, касаллик юқиши мумкин бўлган жойлар ва одамлар ҳақида маълумотга эга бўлиб туриш, четдан келиб уйида юрган, санитария қоидаларига риоя қилмаётган, ҳамма билан кўришиб юрган одамлар ҳақида маҳалла, ИИБ, ДСЭНМларга хабар бериш кабилар ҳам бугунги аҳволимизни яхши томонга ўзгартиради. Демак, шу  маслаҳатларга амал қилсак, болаларимиз ҳам, ўзимиз ҳам бу касалликдан узоқда бўламиз.

Азамат ТАВБОЕВ,

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+