Кенгаш раиси вирусга чалинган партия аъзоларини қўллаб-қувватлаш таклифини берди

10.08.2020 16:08:23

Хоразм вилоят Онкология марказида партия вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши карантин талабларига риоя этган ҳолда бўлиб ўтди. Вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этган йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Йиғилишда вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар, коронавирус пандемиясининг бартараф этишда партия вилоят Кенгашининг ўрнини ошириш, амалга оширилган ишларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб бориш ва бошқа масалалар муҳокама этилди. Жумладан, партияга аъзо қилиш, аъзолик бадалларининг тушуми, мансабдор шахсларнинг эшитуви, тегишли сессия йиғилишларига  масала киритиш тўғрисидаги йўл қўйилган муаммо ва камчиликлар  қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, пандемия шароитида фуқароларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиш, саховат кўмагини жадаллаштириш ва бошқа вазифалар  ҳусусида фикр ва мулоҳазалар ўртага ташалди.

Т.Палванов йиғилиш давомида вилоят Кенгаши ходимларига берилган вазифа ва топшириқлар ижроси, уларга беркитилган туман шаҳар Кенгашларнинг фаолиятини карантин  талаблари асосида фаоллик билан олиб бориш каби қатор масалалар тўғрисида сўз юритди ва керакли тавсияларини берди.

Шунингдек, Т.Палвановнинг  айни пандемия даврида партия аъзоларининг ҳолидан хабар олиш, вирусга чалинган аъзоларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий  ёрдам бериш каби топшириқ ва  тавсиялари  иштирокчиларнинг устувор вазифаси этиб белгиланди.

Йиғилиш сўнгида, танқидий муносабатдан хулоса чиқарган ходимлар йўл қўйган хато ва камчиликларни  бартараф этишга, қийинчилик кунларга қарамасдан фаолликни кучайтиришга  ишонч билдиришди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+