Кенгаш раисининг ёшлар билан учрашуви

02.09.2020 14:09:11

 

Хоразм вилоят Онкология марказида партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохиржон Палвановнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Парламент  ёшлари” аъзолигига сайланган ҳамда иқтидорли ёш адолатчилар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувни Т.Палванов кириш сўзи билан очар экан, даставвал ёш адолатчиларни мустақиллигимизнинг қутлуғ шодиёнаси билан табриклади. Уларга Ватанимиз равнақи йўлида  фидойилик билан фаолият олиб боришларига ишонч билдирди.

Нодира  Олимова, “Парламент  ёшлари” аъзоси, ёш адолатчи:

-Бу унутилмас дақиқалар менинг ҳаётимда туб бурилиш ясади. Менга билдирилган ишонч зиммамга улкан маъсулият юклади. Айниқса хозиргина бўлиб ўтган учрашувда партия етакчисининг “Юртимизга ҳолисона хизмат қилишингиз ва ҳар қандай  довонлардан ошиб ўтишингизда орқангизда  Ватанингиз, қолаверса, партиянгиз турганини асло унутманг”,  деган пурмаъно сўзлари мени ҳар қандай қийинчиликлардан мардона енгиб ўтишга ва юртимга муносиб фарзанд бўлишимга туртки бўлди.

Тадбир давомида партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан иқтидорли  ёшлар учун ташкил этилган “Ижодий ғоялар” кўрик-танловида  тасвирий санъат йўналиши бўйича “Истеъдод” клуби аъзоси Гуласал Қўчқарова биринчи ўринни олгани эътироф этилди ва ёш адолатчига фаоллар томонидан эзгу тилаклар билдирилди.

Сапаргул Қурязова, Гуласал Қўчқарованинг бувиси, тадбир иштирокчиси:

-Набирамнинг ютуғидан бошим осмонга етди. Партия томонидан иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватлаб келинаётгани мендек қанча бувиларнинг, оналарнинг қувончига сабаб бўлмоқда. Бундай рағбатдан сўнг ҳар сафар набирамда янги ижодий ўзгаришларни сезаман. Партиядан миннатдорман.

Савол-жавоблар қизғин тус олган байрамона учрашувда ёш адолатчиларнинг  фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Ёшларга партиянинг эсдалик совғалари тантанали топширилди.

                                                                                                   Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+