Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси

24.02.2021 14:02:07

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгашида ташкил этилган  йиғилишнинг навбатдагиси хайрли ишларнинг дебочасига қаратилди. Вобкент туман кенгаши раиси Мухаббат Рўзиева томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда туман кенгаши  депутати  Нодир Файзиевнинг алоҳида ўрни бор.  

Депутат бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама илмли бўлишларини таъминлаш мақсадида  ўқитувчи учун қулай қўлланмаларни нашрдан чиқариб келмоқда. Айни кунларда эса депутат муҳаррирлигида “Ўзбекистон тарихи 7” ва “Жаҳон тарихи 7” тестлар тўплами нашрдан чиқди.  Ушбу китоб тақдимоти вилоят кенгаши раҳбари Мақсуд Ҳамидов раислигида бўлиб ўтди.

Китоб ҳақида энг аввало депутат Нодир Файзиев тўлиқ тушунча бериб афзаллик хусусиятлари борасида ҳам тўхталиб ўтди. “Ушбу тестлар тўпламини  аудио шаклда ҳам  харид қилиш мумкин ва шу ўринда  бу имконияти чекланган ўқувчилар учун ҳам айни муддао бўлади” - дейди ўз нутқида муаллиф. 

Тақдимотда иштирок этган депутатлар китобнинг  дарсликдаги  тестлардан афзаллик хусусиятлари ҳақида ҳам  маълумотларга эга бўлдилар. 

Ушбу китобдан ўқувчилар нафақат дарслик доирасида фойдаланадилар  балки, тафаккур дунёсини кенгайтирадиган, мушоҳадага чорлайдиган саволлар ҳам ўрин олган.  Китоб тақдимотида сўз олган вилоят кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов “Китоб фикрлаш қуроли, ҳазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз,  мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблайди ва албатта, шундай бўлиши ҳам керак”- дея ушбу китоб ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди. Дарҳақиқат, китоб миллатнинг  маданий ва маънавий мероси, шундай экан ундан ҳар доим ўз ўрнида тўғри ва оқилона фойдалана олишимиз лозим.

 

Амин ҲАМИДОВ,

  Ўзбекисон “Адолат” СДП

 Бухоро вилоят кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+