Коронавирусга қарши профилактика ишларига депутат ҳам масъул

20.03.2020 15:03:22

Биз азалдан Наврўз байрами ва саховатни ёнма-ён тилга оламиз. Чунки баҳор келиб, олам яшнаши, айёмга тайёргарлик ишлари бошланиши билан ўз-ўзидан саховатпеша инсонлар қалбида ҳам эзгулик, меҳр-муҳаббат, ўзгаларга кўмак бериш истаги кучаяди.

Фарғона вилояти Халқ депутатлари Қўштепа тумани депутати Аъзамжон Аҳмаджонов ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП маҳаллий Кенгаши депутатлари қаторида байрам олдидан  ижтимоий таъминотга муҳтож хонадонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда. Шу билан бирга, аҳоли билан мулоқотлар давомида мамлакатимизда коронавирус туфайли юзага келган эпидемиологик ҳолат вақтинчалик эканлиги, хонадон соҳиблари зарур санитария ҳолатларига риоя қилиб, ваҳимага берилмаслиги  зарурлиги таъкидланмоқда.

- Ҳозирги вазиятда хотиржамлик жуда муҳим, – дейди “1-Қувурбоши” МФЙ раиси Маъриф Раҳимов. – Депутатимиз билан биргаликда фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларга зарур тушунчаларни бериб бормоқдамиз.

 Камола ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+