Коррупция - ватан тараққиётининг энг катта душмани

22.02.2021 22:02:24

Коррупция мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатини ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндисидир.

Aйни дамда коррупцияга қарши курашиш барча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда муассасаларда устивор вазифага айланмоғи лозим.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Aҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши кураш тоғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги имзоланган Фармонлари охирги йилларда Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди.

Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорларнинг барча бўғинларида қанча раҳбарлар ва тадбиркорлар коррупцион қилмишлрига яраша жазо олдилар ва энг муҳими бу ҳолатлар очиқ ижтимоий тармоқлар ва ОAВларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастуридан келиб чиқиб, коррупцияга қарши курашишнинг ёш авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида умумтаълим мактабларида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида ўтаётган иншолар танлови айни муддао бўлмоқда.

Шу билан бирга бу  курашда маҳаллий Кенгашлардаги партиямиз депутатларининг ҳам  фаол бўлиб, коррупцияга ундовчи омилларни очиқчасига муҳокама қилиб, "умумий кураш"нинг олдинги сафларида туриши шартлигини чуқур англашимиз зарур. Жамиятимизда мазкур ўткир муаммони ҳал этишда замонни ўзи биздан янгича ёндашув ва фикрлашни тақозо этаябди.

Нима учун янгича фикрлаш муҳим? Ёшларимизга ҳашаматли уй-жой ва ишга ўқишга киришга "танк"лар борлигидан, ота-онаси йиққан бойликка эмас, ўз билим-салоҳиятига суяниб, халқ фаровонлиги, ватан равнақи йўлида ҳалол-покиза хизмат қиладиган, коррупция илдизига болта урадиган курашувчан ёшларни тарбияламоғимиз зарур.

 

Фозил БАХРОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+