Коррупция - зарарли занжир

26.02.2021 10:02:30

Бухоро вилояти Шофиркон туманида мактаб ўқувчилари ўртасида коррупцияга қарши кураш мавзуси ёритиладиган иншолар танлови ўтказилди. Унда тумандаги 56 мактабнинг юқори синф ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари иншоларни бевосита кузатиб бордилар.

Танловнинг туман кенгаши босқичида энг фаол, энг намунали, мавзуни очиб бериш жиҳатидан тўғри ёндошган 8 та мактабнинг 8 нафар ўқувчилари саралаб олинди.  Туман кенгашида бўлиб ўтган йиғилиш аввалида коррупция  янги Ўзбекистоннинг тараққиётида энг салбий кушанда эканлиги айтиб ўтилди.

Энг фаол, ўз фикрини эркин баён эта олган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

З.Ашурова,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон

туман кенгаши раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+