Коррупцияга қарши иншолар танловининг 1-босқичи якунланди

23.02.2021 15:02:50

Коррупция бор жойда ортидан яна кўплаб иллатлар урчийди. Бугун жамиятимизда пораҳўрликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Эртамиз эгаларини ҳам ундан огоҳ этиш, тушунчаларини ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Республикамиздаги барча мактаблардаги 6-11 синф ўқувчилари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида ташкил этилди.    Бугун партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги барча мактабларда шу мавзуда танлов ўтказилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида танловни юқори савияда, белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ташкил этиш мақсадида керакли куч ва воситалар жалб этилди.

Иллатнинг катта кичиги бўлмайди. Вақтида барҳам берилмаса, илдиз отиши, жамият, тараққиёт учун катта хавфга айланиши мумкин. Ўқувчилар тушунчаларини ифода этиш орқали коррупция ва унинг салбий оқибатларини ифодалашга ҳаракат қилдилар. Ўз муносабатларини акс эттирдилар.

Танловнинг мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар танловнинг туман босқичига йўлланма олишди.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+