Лойиҳа доирасида тиббий кўрик ташкил этилди

06.07.2020 16:07:05

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик”  лойиҳаси доирасида  шаҳар аҳолиси учун   партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши томонидан Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасида  тиббий кўрик ташкил этилди. Фуқаролар учун ЛОР, хирург, терапевт, кардиолог кўриги, УТТ, ЭКГ, қон таҳлили текширувлари ташкил этилди. Натижада  фуқаролар орасида кўпгина касалликларнинг олди олинди.

     Тиббий кўрик давомида тиббиёт бирлашмасининг тажрибали шифокорлари томонидан тиббий кўрик иштирокчиларига тиббий маданият ва тиббий саводхонликни оширишга қаратилган тавсиялар берилди.

  

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+