Маҳалла аҳолисининг муаммолари билан юзлашилди

19.09.2020 10:09:47

 

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партия Муйноқ тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳам тарғиб қилиб бориш мақсадида маҳаллий тиббиёт муассасалари  билан ҳаморликни йўлга қўйган.

Ушбу ҳафтада ишчи гуруҳ аъзолари Муйноқ тумандаги “Ҳоким ота” ОФЙ ҳудудида бўлган учрашувда партия фаоллари тиббиёт ходимлари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилаётган нуронийларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, шифокор кўригидан ўтказишди.

Касалликни даволашдан унинг олдини олган афзал, дейди доно халқимиз. Айнан, пандемия шароитида партиямиз томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб бораётган ишлари самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда.

Альбина ИННИЯТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Мўйноқ тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+