Маҳаллалардаги ички йўллар ва кўчалар ободонлиги қониқарли эмас

22.10.2020 19:10:05

Партиянинг Урганч туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманда партиянинг “Тоза табиат-соф келажак учун” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, депутатлари ҳамда тегишли ташкилот вакилларидан таркиб топган  ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан олиб борилган  ўрганиш натижалари  туман Кенгашининг  навбатдаги сессиясида муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда  партиянинг “Тоза табиат-соф келажак учун” лойиҳаси асосида  туман марказий кўчалари, ташкилот ва муассасалари, ободончилиги, атроф-муҳит  тозалигига риоя қилиниши ўрганиб чиқилди ва тумандаги аксарият ҳудудларда  тозалик талаб доирасида эмаслиги аниқланди.

Амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори ўқиб эшиттирилди. Сессия қарорига асосан, Урганч туман депутатлик гуруҳи раҳбари Дилдора Искандарованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарларининг эътибори, маҳаллалардаги ички йўллар, кўчалар ободонлиги  қониқарли эмаслигига қаратилди.

Корхона ва ташкилот раҳбарлари ўзлари фаолият юритаётган бино атрофларида тозаликка риоя қилиш бўйича маҳсус дастур ишлаб чиқиш, аҳолининг  санитария-гигиена ва тиббий маданиятини  оширишга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  пандемия  талаблари асосида  сайёр учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб бориш, аҳоли томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташаш мумкин эмаслиги, атроф-муҳитни тоза сақлашда кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, оммавий хашарларни ташкил қилиш ва уларда фаол иштирок этиш вазифаси юклатилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекциясига бир ой муддатда чиқиндиларни ҳосил бўлиши, тўпланиши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализацияси тегишли тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар билан ўрганиб чиқиб, ижрога йўналтириш вазифаси топширилди.

“Урганч  авто эко транс” МЧЖ томонидан чиқиндиларни ташиш ишларини самарали йўлга қўйиш ҳамда вақтинчалик чиқиндини тўплаш жойларида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга эътибори қаратилди.

Туман ободонлаштириш бошқармаси  раҳбари Б.Нурметов  туман марказий кўчаларида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишга масъул этиб белгиланди.

“Урганч ҳақиқати” таҳририяти муҳаррири К.Ўразметовга амалга оширилган ишларни матбуотда кенг ёритиб боришни ташкил этиш тавсия этилди.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиб бориш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари зиммасига юклатилди.

 

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+