Мамлакатдаги карантин шароитида “Адолат” СДП қандай ишламоқда?

18.03.2020 12:03:19

Маълумки, коронавирус карантини тақозосидан оммавий тадбирлар бекор қилинди. Таълим муассасаларига таътил берилди ҳамда аҳолига имкон қадар уйдан ташқарига чиқмаслик, инсонлар билан мулоқот қилмаслик тавсия этилмоқда. Шу шароитда партиямиз қандай ишламоқда?

 

  • Тадбир, семинар, давра суҳбатлари вебинар усулида ўтказилмоқда.

 

  • Фуқаролар мурожаатлари ёзма ва электрон шаклда қабул қилинмоқда.

 

  • Партияга аъзо бўлиш истагидагилар аризанинг электрон вариантини жўнатмоқда.

 

  • Аҳолини ўз хонадонида ёки иш жойида аъзо қилишга ихтисослашган “Партия патронажи” лойиҳасида чақирувлар телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилиниб қайд этиб борилмоқда, партия билетини топшириш эса номуайян муддатга қолдирилди.

 

  • Уйма уй юриш ва аҳоли билан юзма-юз кўришишга қаратилган лойиҳалар вақтинча тўхтатилди, шикоятлар ишонч телефонлари ва электрон почталар орқали билдирилмоқда.

 

  • Партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, жойлардаги аҳволни, шароитни ўрганмоқда.

 

  • Партиянинг Республика ва маҳаллий Кенгашлари офисларида барча профилактик чоралар кўрилган, антисептик воситалар билан таъминланган, коронавирус ҳақида ахборот берувчи плакатлар осилган.

 

  • Партиянинг барча ходимларига тактик алоқанинг ҳар қандай шакли (қўл бериб кўришиш ва хоказо)дан йироқ бўлиш тавсия этилди.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+