Меҳр-мурувват билан суғорилган хашар

14.03.2020 14:03:51

Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб ўтказилган умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарида Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг фаоллари ҳам жонбозлик кўрсатишди.  

Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар қон-қонимизга сингиб кетган.

Хайрия ҳашарида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари Нукус шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг хонадонларида бўлиб, уй атрофларини ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+