Менинг сайловчим-менинг саломатлигим

24.03.2020 17:03:51

Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши депутати Дилфузахон Аҳмедова аҳолини коронавирусдан сақлаш йўлида ташаббус билан чиқди. Ўз сайлов ҳудудида “Менинг сайловчим-менинг саломатлигим” шиори остида фуқароларга тиббий ниқоб ва исириқ тарқатди. Бу ҳаракатга тадбиркорлар ҳам қўшилди.

— Шундай кунда жамоатчилик орасида бўлишимиз, руҳан қўллаб-қувватлашимиз лозим,-дейди Д.Аҳмедова.-Бир оиланинг, бир маҳалланинг соғлом ҳаёт кечириши жамиятнинг соғлом бўлишидир. Бугун барчамиз биргаликда касалликка қарши курашсак ваҳимага ўрин қолмайди.

Халқ вакили аҳоли орасида хайрли юришни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+