Метро қурилишида қурбон бўлганлар оила аъзоларига таъзия билдирамиз

19.12.2019 11:12:31

Шу йилнинг 18 декабрида метронинг Юнусобод йўналишида рўй берган бахтсиз ҳодиса кўпчилик қатори бизни ҳам чуқур қайғуга солди.

Бу дунёдан кўз юмган ака-укаларимизнинг охиратлари обод бўлсин! Улар ҳаётни эрта тарк этган бўлишларига қарамай ўзларидан яхши ном ва керакли из қолдиришга улгуришди. Ватан ва халқ учун хизмат қилиш катта савоб ва хайрли амалдир. Биз уларнинг меҳнатларини доим қалбимизда сақлаймиз!

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва кўп минг сонли партия аъзолари номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади. Уларнинг ота-оналарига ўзини юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бағишлаган фарзанд тарбиялаганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Кутилмаган фожеа ва айрилиққа бардош беришда чексиз сабр тилаймиз!

Шунингдек, партиямиз блогерлар томонидан таклиф этилаётган метро бекатига қурбонлар хотирасини абадийлаштиришни ифодаловчи ном бериш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қиламиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП




 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Ilkhom Khodjaev
2019-12-19 13:29:43
Inna lillahi va inna ilayhi rojiun. Yaqinlariga Ollohim sabr bersin. Partiyaga ham jim bo'lmaganlari uchun raxmat. Oynai jahonda ham shu yigitlarimizzi unutmasliklarini va tilga olib o'tishlarini so'rab qolamiz.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+