Миллий ғуруримиз эътироф этилди

25.02.2021 18:02:37

Жорий йилнинг 22 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида иштирок этиб, она тилимизда яъни ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Муҳтарам Президентимиз ўз нутқида Ўзбекистон Республикасида ҳам ривожланган мамлакатлар сингари инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги фаолиятимизнинг еттита устувор йўналишлари тўғрисида айтиб ўтганлари дунё ҳамжамияти томонидан юқори даражада бахоланганлигини кўришимиз мумкин. Президентимиз томонидан “Биз эришган натижаларимиз билан кифояланиб қолмасдан, бундан буён ҳам фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни қатъий мақсад қилганмиз”, деб айтган сўзлари Ўзбекистон Республикаси жадаллик билан ривожланаётганидан, қанчалик кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганидан далолат беради.

Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш борасида охирги 4 йилда қилинган ишлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан бир неча бор қўллаб-қувватланди. Бу эса ўз навбатида  мллий ғуруримизни эътироф этилгани билан аҳамиятли бўлди.

 

                                                                                                                      Улуғбек ҚУРЯЗОВ,

                                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,

                                                                         вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+