Мурожаатнома: мамлакат ривожидаги истиқболли вазифалар

28.01.2020 11:01:36

Биз мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликларни, янги ташаббусларни, янги воқеаларни тақдим этадиган йирик анжуманнинг гувоҳи бўлдик. Давлатимиз раҳбарининг парламент ва ҳукуматга йўллаган мурожаатини ҳаяжон билан тингладик. Мазкур Мурожаатнома Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги марказий ва ҳудудий телерадиоканаллар, нодавлат телеканаллар, Президентимизнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ўзбек, рус, инглиз ва сурдо тиллари орқали бевосита тўғридан-тўғри эфирга узатилганлиги барча фуқароларимизнинг кузатиш имконини яратди. 

Барчамиз гувоҳ бўлдикки, Юртбошимиз ушбу Мурожаатномада биз кўп кутган масалалар ечимини топиши, ҳал этилиши юзасидан ҳақида ўз кўрсатмаларини бериб ўтдилар. Мурожаатномани ижро ҳокимияти, парламент аъзолари, яъни янги Ўзбекистоннинг янги қиёфалари олқишлар билан кутиб олишди. Янги сайланган сенатор ва депутатлар келажак беш йилга мўлжалланган дастуруламал вазифаларни белгилаб олишди. Давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган бу йилги мурожаат узоқ йилларга мўлжалланган асосий режаларимизни ифодалаб берди.

Хақиқатдан ҳам ўзгаришлар кўп бўлиши кутилмоқда. Мурожаатномада Юртбошимиз томонидан 2020 йилда Ўзбекистон ўзининг ривожланиш стратегиясини қайси йўналишларга асосланиб қуради, қандай янги ҳуқуқий замин тайёрланиши керак, қайси йўналишларга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди. 

Барчамиз гувоҳи бўлган, муҳим учрашувда ҳар биримизни тўлқинлантирадиган, биз кутаётган масалалар ўртага ташланди. Бу қилинаётган барча саъй-ҳаракатлар замирида давлат эмас, жамиятимизнинг ўзи бош ислоҳотчига айланиши, ҳар бир ишнинг муаллифи бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Таъбир жоиз бўлса, Президентимиз йирик ҳадисшунос олим Имом ал-Бухорийдан мерос қолган ажойиб бир ҳадисни айтиб ўтдилар: “Албатта амаллар ниётларга боғлиқдир”. Хақиқатдан ҳам, бугунги анжуман мамлакатнинг энг катта манбаи бўлган халққа аталган энг яхши ниятларнинг ифодаси бўлди.

Қолаверса, Президентимиз томонидан қилинган кенг қамровли ва кўп қиррали маъруза Ўзбекистон тарихида янги саҳифани очиб бериши шубҳасиз. Албатта, маърузада келтирилган режалар, таклифлар ва лойиҳалар, парламентга ўзига ҳос аниқ мақсад ва вазифалар юклайди.

Мурожаатномадаги барча хулосалар, таклифлар ва тавсияларда барча давлат идоралари фақат халқ манфаатлари учун ишлаши лозимлиги ҳақидаги принципиал масалалар илгари сурилди. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган ушбу дастуриламал даражасидаги нутқ асосида жорий йил учун пухта амалий режалар тузилди, халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу ташаббуслар белгиланди.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатнома режаларини ҳаётга изчил жорий этишнинг дастури сифатида мамлакатимизда 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг навбатдаги босқичи бўлган 2019 йилда эл-юртимиз фаровонлигини янада юксалтириш йўлида тўла маънода улкан бунёдкорлик, қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бу сафарги Мурожаатномада ҳам якунланаётган йилда амалга оширилган ишлар ва келаси йилга мўлжалланган режалар, Ватанимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги асосий тамойиллар баён этилгани билан барчада катта қизиқиш уйғотди.

Қолаверса, Мурожаатномада ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг бошқа соҳаларида ҳам муҳим қадамлар қўйилгани қайд этилди. Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, одамларнинг ҳаёт шароитини яхшилаш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш, прописка тизиминини қонуний механизмини ишлаб чиқиш, камбағалликни йўқотиш, прокурорларнинг суд ишларини чақириб олиш  бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Бир сўз билан айтганда, кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш ижроси мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очади, халқимизнинг янги, янада юксак марраларни қўлга киритишида пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат”

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+