Мурожаатнома қизғин ўрганилмоқда

21.01.2021 15:01:59

Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизда 2021 йилда амалга ошириладиган муҳим ислоҳотлар, эл-юрт равнақи, элимиз фаровонлиги ва тараққиёти билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Мурожаатномани Қибрай аҳолиси ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, “Адолатнинг фаол адолатли аёллари клуби” аъзоси  Гулнора Аҳмедова ўзи сайланган 32-Чинобод сайлов округида Мурожаатномани чуқур ва теран ўрганиш, унда белгиланган  вазифаларни аҳолига етказиш мақсадида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Қибрай тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари Наврўз Алимов билан ҳамкорликда тумандаги  “Салор”, “Чинобод”, “Май”, “Туркистон”, “Шалола” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган йиғилишларда Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти кенг халқ оммасига етказилди.

Айниқса, Президентимиз 2021 йилни – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”  деб эълон қилганда бу туйғулар мустаҳкам ишонч ва мақсадга айланди. 

Таъкидланганидек,  депутатлар,  ҳокимият вакиллари, маҳаллий органлар ишчи-ходимлари, кенг жамоатчилик – барчамиз мазкур вазифаларни амалга оширишда, юртимиз ривожланиши, халқимиз фаравонлиги йўлида ҳиссамизни қўшишимиз, очиқ-ошкоралик даврда нуқсонларга муросасиз бўлишимиз талаб этилишини чуқур тушунмоғи лозим. Ҳар бир вазифага виждонан ёндашиб, ҳалол меҳнат қилиш эл-юрт ишончини қозонишига, пировардида халқимиз фаровон ҳаёт кечиришига сабаб бўлади.

Бахтиёр ШЕРМАТОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Қибрай туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+