Наримон УМАРОВ: “Биз 20 депутатимиз билан албатта, 130 депутатга тенг бўлиб овоз бера олмадик, лекин бу катта мактаб бўлди” (ВИДЕО)

08.11.2019 22:11:52
Маълумки, тез орада парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу жараёнда мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг фаолияти, олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари, сайловолди дастурлари, амалга оширишни мақсад қилган янги ғоялари, режалари хусусида ЎзА сайтида суҳбатлар бериб бориляпти.
 
Бу галги суҳбатдошимиз “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров бўлди. 
 
Суҳбат давомида қонун ташаббуслари, депутат сўровларига ташкилотларнинг жавоби, ижтимоий тармоқлардаги танқидлар, аҳоли томонидан берилаётган таклифлар, “Адолат” СДП ўзини мухолифат партия деб эълон қилгани, партия ҳаракатини танқид қилаётган партияларнинг қарашларига оид фикрлар, депутатлар ўртасидаги баҳслар хусусида сўз борди.
 
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини томоша қилинг.
 
 
Манба: Uza.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+