Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари фермада яратилган иш ўринлари билан танишди

17.06.2020 15:06:17

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ташрифи Нукус тумандаги "Саманбай" ОФЙ ҳудудидаги "Ганеша" фермаси бўлди.

Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан, наслли қорамол зотларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кейинги йилларда юртимизга наслдор чорва молларини кўпайтириш ва маҳсулдорлик сифатини ошириш, наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш мақсадида хориждан зотли қорамоллар келтирилмоқда. Хусусан, чорвачиликка ихтисослашган ушбу фермер хўжалиги томонидан ўтган йилда 93 бош қорамол ва 170 наслли эчкилар олиб келиниб боқилмокда. Хориждан келтирилган наслли қорамоллар парвариши учун фермер хўжалигига 47 гектар ер ажратилган бўлиб, зарур шароитлар тўлиқ яратилган.

Ҳозирги кунда ушбу наслли қормамолларнинг ҳар биридан кунига 20-25 литр сут олинмоқда.

— Мен бу мол фермасини ўтган йилдан ишга туширдим. Ҳозирги вақтда фермада 10 та киши иш олиб бормоқда. Келгусида сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи цехни ишга туширмоқчиман ва ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш ассосий мақсадим - дейди ферма бошлиғи Алия Базарбаева.

Ишчи гуруҳнинг келгуси манзили Нукус туманидаги “Саманбай” маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлаш назарда тутилган. Бу бўйича ҳам маълумот берилади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+