Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди

16.06.2020 14:06:08

Жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифаларни ижро этилиши шунингдек, Президентимизнинг пандемияга оид фармонлари ва қарорларининг ижро этилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.

Ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 25 июнь санасига қадар ҳудуддаги барча шаҳар ва туманларда бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиши назарда тутилган.

Ушбу ўрганиш ишларини олиб бориш тартиблари бўйича ишчи гуруҳ дастлабки йиғилишини ўтказиб, келишиб олди.

Бугун келишув графиги бўйича ишчи гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб кетади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+