Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини Нукус туманидан бошлади

16.06.2020 17:06:14

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича келган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари шу куннинг ўзида Нукус туманига етиб келди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Нукус тумани “Қырантаў” ОФЙдаги “Шортанбай” элатли пункти ҳудудида яқин кунларда ишга тушиши назарда тутилган “Енгил инструкция сэндвич-панелли тикув комплекси” биносида бўлишди. Ушбу тикув цехи раҳбари, тадбиркор Тамара Абдуллаева билан суҳбат олиб борилди.

Суҳбат давомида тумандаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жами 1 миллиард 467 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилганлиги ва бугунги кунга келиб қурилиш ишлари тўлиқ якунланганлиги маълум қилинди. Тадбиркор Тамара Абдуллаева яқин кунларда ушбу тикув цехи ишга тушса, 150 та ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашини айтди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

        Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+