Ногирон болаларга эҳтиром кўрсатилди

06.07.2020 15:07:37

Халқимиз азалдан ўз саховати, меҳр муруввати билан донг қозониб келган. Албатта, бундай хайрли тадбирларни ташкил этишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ҳисса қўшаётгани жуда катта аҳамиятга эга. Жисмоний имконияти чегараланган инсонларнинг жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканлигини бот-бот билдириб туриш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш ҳар бир жамият кишисининг бурчидир.

       Хусусан, 30 июнь- Ёшлар куни муносабати билан Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши Бўри Хонов ташаббуси остида 9222-Ҳарбий қисм ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман бўлими вакиллари билан биргаликда тумандаги “Айритом”, “Қорахон” ва “Амир Темур” маҳаллаларидаги ногиронлиги бор болалар ҳолидан хабар олинди ва уларга озиқ- овқат маҳсулотлари ҳамда совғалар топширилди.. 

     Тумандаги  «Айротом» маҳалласида яшовчи 16 ёшли Муҳаммад Музаффаров болаликдан 1-гуруҳ ногирони. Депутат ташаббуси билан ҳар доим саховатпеша инсонлар кўмагида Муҳаммадга байрамларда, тадбирларда депутатимиз томонидан меҳр-саховат кўрсатилади. У навбатдаги меҳру мурувватдан беҳад мамнун бўлди.. 

 – Карантин бошлангандан буён депутатимиз хонадонимизга келиб, муаммоларимизни ўрганиб, имкон қадар ҳал қилиб беряпти.  – дейди Муҳаммад суҳбат давомида –Мана бугун ҳам байрам билан табриклаб ажойиб совғалар беришди. Мен хайр-саховатли депутатимиздан жуда ҳам миннатдорман. Яхшиликлар, яхши инсонлар кўпаяверсин. 

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

 Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+