Номзод кўп болали оилаларга ижтимоий ҳимояни кучайтирмоқчи

06.12.2019 17:12:50

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 38-"Олмазор" сайлов округидан кўрсатилган номзод Дилором Тошмуҳаммедова “Катта Чилонзор 3” маҳалласидаги 162 мактабда  сайловчилар билан учрашди.

Сайловчилар номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирилди.

Номзод оилада вояга етмаган ва ногирониги бўлган фарзандларни тарбиялаётган, шунингдек ёлғиз ва кўп болали ота-оналарнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш зарурлигини қайд этиб ўтди.

Сайловчилар томонидан номзоднинг дастури ижобий баҳоланди. 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+