Номзод сунъий монополияга барҳам бермоқчи

06.12.2019 15:12:49

Ўзбекистон Адолат социал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Жасур Шукуров 

144- Дўмбиробод округи сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда депутатликка номзоднинг ишончли вакили унинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни таништирди.

Қайд этилганидек, номзоднинг дастуридан маҳаллий бюджетдан оқилона фойдаланиб, Тошкент шаҳрининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, иқтисодиётда сунъий монополияга барҳам бериш, расмиятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашишга қаратилган муҳим масалалар ўрин олган.

- Учрашув давомида барча депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури билан танишдик. Улар орасида Жасур Шукуровнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар бизни жуда хурсанд қилди. Нега десангиз, дастурда коррупцияга қарши курашиш, доимий иш ўринларини кўпайтириш орқали ишсизликка қарши курашишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, халқ учун муносиб турмуш шароитини яратиш каби масалалар ўрин олган экан – дейди сайловчилардан бири.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Лайло
2019-12-06 17:57:23
Жуда ҳам ўринли таклиф. Ўзи биргина Адолат партияси жонли ҳаётий таклифларни билдирмоқда

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+