Номзодларнинг талабалар билан тарғибот тадбири

06.12.2019 11:12:04

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан қўйилган номзодлар талабалар билан бўлиб ўтган учрашувда айни мана шу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳар бир номзоднинг фаолияти, сайловолди дастури талабалар эътиборига тақдим этилди.

Учрашувда дастлаб сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзод Нодира Холованинг ишончли вакили Дилбар Ҳамдамова номзоднинг фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди. Номзод Нодира Холова эса талабалар эътиборини ўзининг сайловолди дастурига қаратар экан, аввало, у ўз дастурига “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот коммуникацияларни кенг жорий этиш, аҳолини хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратганлигини ҳамда аёллар, қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш энг асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига қўйилган номзодлар Юсуф Саломов, Гули Тоирова, Олима Рафиева, Дилфуза Саидова, Раъно Қудратовалар ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг сайловолди дастурларида талабаларнинг сифатли таълим олишлари, уларнинг инновацион фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини электрон китоблар билан таъминлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, илмий салоҳиятини янада кучайтириш борасида аниқ таклифларга эътибор қаратганлигини билдириб ўтишди.

Ҳар бир номзоднинг дастури юзасидан ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари билдирилди  ҳамда сайловолди дастурлари қўллаб-қуватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+