Нонуштадан аввал ахборотни истеъмол қиляпмиз

01.07.2020 09:07:23

Гап истеъмолимиздаги ахборотнининг тўғри ёки нотўғрилигида эмас, балки тезкорлиги ва долзарблигида бўлиб қолди. Айниқса сиёсий жараёнлар, сиёсий етакчилар томонидан айтилаётган ҳар бир сўз бугун аввало ижтимоий тармоқларда биринчилардан бўлиб муҳокама қилиниб, халқнинг фикрини салбий ёки ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин.

    Бу эса сиёсий партия лидерлари ва улар томонидан номзоди кўрсатилган халқ вакилларининг жамоатчилик фикри билан ҳисоблашишини тақозо қилмоқда. Чунки бугун жараёнларни ахборот ва янгиликлар бошқараётган бир даврда депутатлар, сиёсий партия ташкилотларининг фаолиятини ОАВ билан ҳамкорликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.   Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашида ўтказилган семинар ҳам партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишларни доимий равишда ижтиомий тармоқларда  ёритилишида  Кенгаш раислари иштирокини таъминлаш ҳамда депутатларни ОАВ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадига қаратилди.  

Сирдарё вилоят Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликдаги мазкур ўқувда партия ташкилотлари етакчилари ва депутатлар асосий иштирокчи бўлди. Модераторлар томонидан эса  депутатлар ва партия ташкилотлари фаолиятини ОАВда ёритишнинг самарали услублари борасидаги тавсиялар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.  Семинардаги қизиқарли машғулотда эса интернет сайтлари ва телеграм каналларда маълумот тарқатишнинг ўзига хос афзалликларига оид  кўникмалар мисоллар билан кўратиб ўтилди. Хусусан Сирдарё вилоятидан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятини ўзига хос  тарзда ёритишдаги  ҳамкорлик масаласи медиа лойиҳалар билан асослаб берилди.

Шунингдек партиянинг  10 га яқин лойиҳа ва акцияларини оммалаштириш, ОАВда партия имижини шакллантириш масаласидаги  тавсиялар журналист ва блогерлар билан ҳамкорликнинг  асосий омили сифатида белгалиб берилди.  Семинарда партия вилоят  Кенгаши томонидан телеграм месенжерида ташкил этиладиган “ADOLATCHILAR” расмий каналининг тақдимоти ҳам ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда берилаётган партия ва депутатлар фаолиятига оид хабарларнинг мазкур каналда ёритилишидаги тезкорлик ва холислик  масаласи муҳокамага қўйилди.   Якунда эса партия фаолиятини ёритишдаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ  матбуот вакиллари тақдирланди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+