Она тилим, сен, руҳимнинг қаноти

21.10.2019 18:10:34

Айни кунларда республикамиз бўйлаб Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий кенгашлари томонидан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон “Адолат” СДП "Истеъдод клуби" аъзолари ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Флагман” ресторанида ташкил этилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, “Истеъдод клуби” фаоллари, халқимиз ардоғидаги ёзувчи ва шоирлар иштирок этишди.

Дастлаб “Давлат тили ҳақида”ги қонун юртимиз мустақиллиги йўлида ташланган биринчи дадил қадамлиги, тил миллатнинг ифтихори эканлиги таъкидлаб ўтилди. Қолаверса бугунги кунда юртимизда тилимизни янада сайқаллаштириш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори мазмун-моҳиятига тўлақонли тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод клуби” аъзоларининг янгидан нашрдан чиққан шеърий тўпламларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Барча ижодкор ёшлар партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+