Она тилимиз миллий маънавиятимизнинг битмас булоғидир

22.10.2020 15:10:27

Ўзбекистон темир йўллари АЖ ҳамда «Адолат» СДП Миробод туман Кенгаши томонидан ўтказилган тадбир ҳам айнан миллий маънавиятимизнинг рамзи бўлган она тилимизга Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабатига бағишланди. Ўзбекистон темир йўллари АЖда ўтказилган мазкур тадбирда темирйўл ходимлари билан биргаликда депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.   

Маълумки, йиллар оша сайқалланиб, камол топаётган она тилимиз бугунга келиб ўз қадр-қимматига эга бўлди. Ундан миллионлаб инсонлар қайнар булоқдек бахра олишаётир. Ўз навбатида тилимизнинг софлиги, ўзгалар тарафидан камситилмаслигига ҳам йўл қўймаслигимиз ва бу ишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир. Бу борада айниқса, ёшларга ўрнак кўрсатиш зарурлиги тадбир иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, тилимизнинг қадр-қимматини ошириш бўйича ҳар бир ўзбек миллати ватанпарвар бўлиши, она ватанига садоқат билан хизмат қилмоқлиги ҳам айтиб ўтилди. Турли хил бегона, менталитетимизга ёт бўлган жаргон сўзлардан фойдаланмаслик ҳамда тилимизни бузиб талқин қилувчиларга сабоқ бериш ҳам айни биз ўзбекларнинг қалбидаги ахдига айланиши шартлиги уқтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон темир йўллари АЖ томонидан ўтказилган ёшлар ўртасида китобхонликни ошириш бўйича  «Зукко китобхон» кўрик-танловининг якуний босқичлари ғолиблари эълон қилинди ҳамда ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Нурмат ОРИПОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+