Янгиликлар 4021
Онлайн: Интерактив ўйин ва викториналар ёшларда қизиқиш уйғотди
20.09.2019 22:09:04
Албатта, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад фақат хуш кайфият бахш этиш ва юртдошларимиз вақтини мазмунли ўтказиш билан кифояланмайди. Фурсатдан фойдаланиб, йиғилганларга “Адолат” партияси, унинг асосий ғоя ва мақсадлари, олиб бораётган ишлари ҳақида қисқа ва лўнда маълумот берилди.
Сайл доирасида интерактив ўйинлар, совринли викториналар ўтказилди. Бу иштирокчилар, айниқса улар орасидаги ёшларни ўзига жалб этиб, фаол қатнашишга ундади. Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Адолат” сайли иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва анъанавий тарзда ўтказиш бўйича таклифлар берилди.
Фикрингизни қолдиринг