Онлайн семинарда ишдаги хато ва камчиликлар кўрсатилди

20.03.2020 15:03:34

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгашида шаҳар ва туман Кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия ходимлари, депутатлар иштирокидаги  онлайн  вебинар  ўтказилди.

Онлайн семинардан кўзланган мақсад партия фаолиятини тизимли ва самарали йўлга қўйиш, бу борада эса  партия ходимларининг ўз вазифасига бўлган масъулиятини, билим ва кўникмаларини бойитиб боришда хизмат қилади.

Семинар даставвалида  мамлакатимиздаги долзарб муаммо - коронавирус хавфидан сақланиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар вебинар иштирокчиларининг диққат марказидан жой олди.

Шундан сўнг, “Маҳаллаларни ўрганиш жараёнида муҳим маълумотларни қайд этиш ва сифатли маълумотнома  шакллантириш” мавзусида вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаеванинг маърузаси тингланди.

Барногул Сапаева, партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши раиси:

- Онлайн вебинар жуда ўринли ташкил этилган. Кўпдан ўйлантирган саволларга жавоблар олдик. Онлайн семинар мунтазам  ташкил этилиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Гулора ИСМОИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+