Онлайн учрашув cамарали ўтди

11.08.2020 15:08:31

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ҳамкорлигида фаолият олиб бораётган “Ижод гулшани” гуруҳи айни пайтда ўзининг аъзолари билан нафақат вилоятимизда балки, республика миқёсида ўз ўрни ва ўз нуфузига эга бўлиб, обуначиларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Қувонарлиси ушбу гуруҳга партиямизнинг фаоли, партиянинг вилоят Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган “Истеъдод” клуби раҳбари Биби Марям Бегимова раҳбарлик қилмоқда. “Ижод гулшани” гуруҳи ҳам партиядошимизнинг ташаббуси билан қайноқ ижод манбаига айланиб улгурган.  150дан зиёд обуначини ўз бағрига олган гуруҳда айни пайтда ижод қайнамоқда. Энг қувонарлиси, пандемия даврида ҳар кун кеч соат 21-22:30 гача бир нафар ижодкорнинг  ҳаёти, фаолияти ва ижоди тўғрисидан онлайн учрашув йўлга қўйилгани қалам аҳлини янада илҳомлантириши билан бир қаторда униб-ўсиб келаётган ёш ижодкорларга йўлчи-юлдуз вазифасини ўтаётгани шубҳасиздир.

Куни кеча партиямизнинг жонкуяри вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутаҳассиси, ижодкор, бир нечта китоблар муаллифи, хикоянавис Гулора Исмоилованинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув ижодкорлар томонидан берилган мазмунли ва мулоҳазали саволлар ва Г.Исмоилованинг ҳаётий ва хаққоний жавоблари билан қизиқарли кечди.

Учрашув сўнгида  энг яхши савол эгаси рағбатлантирилди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши бош мутаҳассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+