Ортда қолган 5 йилга назар

14.10.2019 19:10:29

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шўрчи туман Кенгашининг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия туман ташкилотининг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

Мазкур партия ташкилоти ўтган давр мобайнида туманда партиянинг лойиҳалари ижросини таъминлаш борасида қатор ишларни амалга оширди. Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги бир қатор муаммоларнинг ижобий ҳал қилиниши ва аҳоли билан юзма юз мулоқотларда юзага келган муаммоларни бартараф этиб, аҳолига қулайликлар яратишда партия туман Кенгашининг ҳам ўз ҳиссаси бор. Таъкидлаш жоизки,  2015  йилга келиб  туманда партия бошланғич ташкилотлари сони  6  тани, аъзолари сони  600  нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб қуйи бўғинлар сони 16 тага кўпайиб, 2100 нафар аъзоларни ўзига бирлаштира олди.

Тадбирда халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг беш йиллик фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, партия туман Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ютуқ ва камчиликлар юзасидан таҳлилий ҳисоботи тингланди.

-Бугунги конференцияда партия туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи фаолияти, назорат-тафтиш комиссиясининг фаолияти ютуқ ва камчиликлари танқидий таҳлил қилинишини БПТ етакчиси  сифатида ижобий баҳолайман. Партиялар ўз фаолиятини бундай ёндашув орқали сарҳисоб қилиши келажак вазифаларни белгилаб олиш ва ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, - деди Халқ таълими Шўрчи туман бўлими етакчи мутахассиси Алишер Шердонов.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференциясига Шўрчи туманидан 4 нафар делегатлар сайланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+