Ўзбекистон ёшлари – энг бахтли ёшлар!

29.08.2020 14:08:51

Биз биламизки, 2019 йилда парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилди.

Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшлар иштирокини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” ташкил этилди. Жаҳон тажрибасига назар соладиган бўлсак, бу парламент кўплаб ривожланган давлатларда фаолият юритади.

Тасаввур қилинг, парламентда ёшлар бўғими мавжуд бўлмаса, депутатлар ҳозирги кунда ёшларни ўйлантираётган муаммоларни ҳис эта олишмаса, ёшлар масалаларига оид қонунлар натижа бермаса, келажагимиз ворислари бўлган ёшлар тақдирини ва янги Ўзбекистонни қандай кўра оламиз?   Ёшлар  иттифоқи Фарғона вилоят Кенгашида бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон ва халқ вакиллик органларининг ривожланиши” мавзусидаги парламент конференциясида  мавзу атрофлича муҳокама этилди.   Ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Унда  “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланган 4 нафар ёшлар ва партия фаоллари иштирок этди.

Мамлакатимизда ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзолари эндиликда, ўзларини ва тенгдошларини турли масалаларда қийнаётган муаммоларини ечишда ташаббускор бўлишади. Муҳтарам юртбошимиз парламентга йўллаган Мурожаатномасида, кўплаб маърузаларида ҳусусан, Фарғона вилоятига қилган ташрифларида ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни етук ва баркамол шахс сифатида камол топишлари ҳамда ёшлар учун барча шарт-шароитни яратиб бериш бўйича кўплаб топшириқлар берилган. Бу эса, жойларда ўз исботини топиб бормоқда.

Куни кеча бўлиб ўтган Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам пандемия даврида ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”ларини юритиш масаласи кўриб чиқилди.

“Ёшлар дафтари”га битирувчи ёшлар, ҳозирда ишсиз бўлган ёшлар, ишга муҳтож, ногиронлиги бўлган, хориждан қайтган, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади.  

Биз ёшларнинг энг катта бахти шу юртнинг фарзанди эканлигимиз. Агар биз яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдалана олсак, барча мамлакатларнинг ёшлари бизга ҳавас билан қарашда давом этади.

Бунёд АХМАДАЛИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси,

Фарғона шаҳар Кенгаши депутати,

Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари доимий комиссияси аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+