Партия етакчиси ёшлар билан учрашди

14.01.2020 14:01:02

 

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашувидаги мутасадди ташкилотлар раҳбарларига берган топшириғига асосан Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Урганч шаҳар шифохонаси бош шифокори Тохир Палвановнинг Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари билан "Ёшларни комилликка ундаш -  давр талаби" мавзусида очиқ мулоқоти ташкил этилди. Тадбирда талабалар, профессор ўқитувчилар, тиббиёт муассасалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.   

Учрашувда Т.Палванов Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашувидаги маърузасида илгари сурилган илғор ғоялар – “5 ташаббус лойиҳа офиси”,  “Ёшлар - келажагимиз”, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” ва бошқа давлат дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар хусусида сўз юритди.

Мулоқот давомида бўлажак шифокорлар, журналист ва блогерларнинг  ёшларнинг тиббий билими ва маданиятини оширишга қаратилган   саволларга Т.Палванов ҳаётий ва асослантирилган мисоллар билан атрофлича жавоб берди.

Тадбир сўнгида Т.Палванов иштирокчиларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади ва муассаса кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.

Қизғин тус олган савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар асосида бўлиб ўтган жонли мулоқот бўлажак шифокорларнинг Президентимиз ишонган комил инсонлар, муносиб кадрлар бўлиб шаклланишида хизмат қилиши шубҳасиз.  

Воҳамизда  бу каби учрашувлар  давом этмоқда.

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+