Партия фаоли “Соғлом турмуш” медали билан тақдирланди

02.09.2020 15:09:27

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида фахрий унвонлар билан тақдирганлар ичида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фаолларининг ҳам борлиги бизни қувонтирди.

Қораўзак туманидаги 2-давлат мактабгача таълим муассасаси методисти, партиямиз фаоли Кеунимжаева Тохтагул Қудайназаровна «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланди.

Кеунимжаева Тохтагул Қудайназаровнанинг кўп йиллардан буён ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки умуман Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун муносиб тақдирланди, дея айта оламиз.

Партиядошимизни мукофот билан муборакбод этиб, меҳнатингиз қадр топган юртда меҳнатдан чарчаманг, деймиз.

 

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+