Партия лойиҳалари бўйича сессияга масала киритишда сусткашлик бор

08.09.2020 12:09:35

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Кегейли тумани Кенгашининг  навбатдаги Пленум мажлиси бўлиб ўтди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2020 йилнинг 1-ярим йилликдаги ижроси ва 2020 йилнинг 2-ярим йиллигидаги устувор вазифалари танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Мазкур йўл харитаси асосида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари асосида тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шунга қарамай, ҳали бу тизим ишлашини қониқарли, деб бўлмаслиги айтилди. Асосан, партия лойиҳалари бўйича сессияга масала киритишдаги сусткашликлар танқид қилинди.

Партия лойиҳалари доирасидаги ўрганишлар натижалари маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини таъминлаш зарурлиги ҳам қайд этилди.

Бундан ташқари партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кучайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш каби масалалардаги камчиликлар ҳам кўриб чиқилди.

Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Кегейли туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Генжебай ҚАИПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Кегейли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+