Партия матбуот котиби “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди

08.01.2020 11:01:25

Партия фаолиятини халқ эътиборига ҳавола этиш, оммавий ахборот воситаларини зарурий маълумотлар билан таъминлашда матбуот хизматининг ўрни юқори. “Адолат” СДП матбуот котиби сифатида фаолият юритаётган Баҳром Бурханитдинов соҳада кўп йиллик тажриба, билим ва салоҳиятга эга.

Бу сайлов жараёнларида қўл келиб, сайловолди ташвиқот оммавий ахборот воситалари орқали самарали ёритилди. Партия ғоялари аҳоли ўртасида кенг ёйилиши, фуқароларнинг “Адолат”га ишончи ошишида Б.Бурханитдиновнинг хизматлари беқиёс.

Ана шу меҳнатлари инобатга олиниб, матбуот котиби “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофот билан қутлаймиз ва ижодий баркамоллик тилаймиз!

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Моҳигул Абдуллаева
2020-01-08 14:09:09
Ҳар бир ташкилотнинг юраги матбуот хизмати ҳисобланади. Ташкилотнинг имижини кўтаришда унинг ўрни беқиёс. Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг ғоя ва мақсадларини халққа янада яқин бўлишида Баҳром Бурханитдиновнинг ҳам алоҳида хизматлари бор. Айниқса, ҳудудий Кенгаш матбуот котибларини қўллаб-қувватлаб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб, фаолият олиб боришида ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Мукофот муносибга берилганлигидан биз хурсандмиз. Фаолиятингизга омад ёр бўлсин!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+