“Партия патронажи”га ҳоким ўринбосаридан чақирув тушди

10.01.2020 18:01:15

“Партия патронажи” лойиҳаси янги йилда ҳам ўз фаоллиги ва ташаббускорлигини намойиш этишни давом эттирмоқда. Бўлиб ўтган сайловларда партиянинг қанчалик халқ ичига кириб борганлиги ўз тасдиғини топди. Яъни, ҳар қанча адолатсизликлар бўлмасин халқ “Адолат”ни танлаганини очиқ баён этди. Партия лойиҳаси ҳам шунга мос равишда аъзоларимиз сафи янада ортишига хизмат қилди.

Янги йилнинг илк кунлариданоқ Оқолтин туман ҳокими ўринбосари бўлган Насиба Алтмишева партияга қизиқиши уйғонлигини таъкидлаб, халқчил ғоялари ёққанлигини эътироф этди. Бу муносабат ўз навбатида партия аъзолигига ўтишга хоҳишни ифодалади. Лойиҳа доирасида партия вакиллари Насиба Алтмишевани аъзоликка қабул қилди ва партия билетларини топширди. Келгусида партия билан ҳамкорлик кенгайтирилиши маълум қилинди.

Ўткир ҚУДРАТОВ,

Оқолтин туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+