“Партия патронажи” лойиҳаси орқали 12 нафар педагог партия сафига қабул қилинди

13.02.2020 16:02:03

Бўстонлиқ туман Кенгашида ташкил этилган “Партия патронажи”га “Истиқлол” МФЙда жойлашган 52 умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан таклиф келиб тушди. Шу боис партия фаоллари таълим муассасаси педагог ходимлари билан учрашув ташкил этди.

Ушбу учрашув давомида туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев йиғилганларни Ўзбекистон “Адолат” СДП янги сайловолди дастури ва асосий йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасидан келиб чиқиб, партия ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган устувор вазифалари тўғрисида маълумот берди.

“Партия патронажи” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, илгари сурилган ташаббуслар, ғоя ва мақсадлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Моҳира Юлдашева, 52 умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

– Ушбу суҳбат менда катта таассурот қолдирди. Шахсан ўзим мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларни кузатиб бораман. Шу боис, сиёсий партияларимизнинг фаолиятига катта қизиқиш билан қарайман. Менимча, сиёсий тизимда парламент ва сиёсий партияларни барқарор ишлашини амалга оширмай туриб, ҳақиқий ва изчил демократик жараёнларга эришиб бўлмайди. Кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, эркин ва адолатли мамлакат ва унинг келажаги учун хизмат қилишга, халқ манфаатлари йўлида халқ номидан иш тутишни ўз дастурий мақсадларига айлантирган “Адолат” партиясига аъзо бўлишга қарор қилдим.

Лойиҳа тадбирлари натижасида тарафдорларимиз сони кун сайин янада кўпаймоқда. Бу галги ташрифда ҳам 12 нафар янги сафдошларимизга партия аъзолик билетлари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмат

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+