“Партия патронажи” талабалар эътиборини тортди

18.09.2019 15:09:27

“Партия патронажи” лойиҳаси эълон қилинган кундан бошлаб партиямизга аъзо бўлиш истагини билдираётганлар сони тобора кўпаймоқда. Албатта, сайловчиларимиз берилган қулайликдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса бизни беҳад қувонтиради. Айниқса, хайрихоҳлар орасида талаба ёшларнинг кўпайиши катта аҳамиятга эгадир.

Куни кеча  электрон манзилимизга талабалардан яна бир мурожаат қабул қилинди. Унда кўрсатилган манзил асосида партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгашлари вакиллари фуқаро хонадонига етиб боришди.

-Партия ходимлари мурожаатимдан сўнг, бунчалик тез уйимга етиб келишларини  ўйламаган эдим, - дейди талаба Салимжон Отақўзиев - Хонадонимда мен билан қисқа суҳбат уюштиришди. Мулоқот сўнгида аъзолик билетини қабул қилдим.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

  

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+