Партия раиси поликлиникани кўздан кечирди

15.10.2019 12:10:34

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Қонликўл туманларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш буйича намунали тиббиёт бирлашмаси ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишларни кенг тарғиб қилиш бўйича амалий семинар ташкиллаштирилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.М.Умаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари, тиббиёт бирлашмалари амбулатор-поликлиника хизмати буйича координаторлари ҳамда Нукус шаҳар ва Қонликўл туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб иштирокчиларга жорий йилнинг ўтган даврида Нукус шаҳри ва Қонликўл туманида соғлиқни сақлаш тизимини намунали ташкил этиш буйича амалга оширилган ишлар Нукус шаҳридаги 8-сонли ва 3-сонли оилавий поликлиникалари ва Қонликўл туманидаги кўп тармоқли поликлиникасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар мисолида таништирилди.

Айниқса, тизимда АКТни кенг жорий қилиш “электрон поликлиника” тизимидан имкониятларидан кенг фойдаланишга эришиш, “телемедицина” тизимидан фойдаланган ҳолда республика мутахассислари билан мулоқот ёрдамида ташхис қуйиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш буйича амалга оширилган ишлар диққат марказида бўлди.

Куннинг иккинчи ярмида Қонликўл туманидаги “Ёшлар маркази”да семинар якунларига бағишланган мажлис ўтказилди. Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари А.Ҳамраев кириш сўзи билан ошди ва бошқариб борди.

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт соҳасидаги сўнгги йилларда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар, соҳа олдида турган долзарб вазифалар батафсил муҳокама этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н.М.Умаров сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги фармони билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури соҳа ривожида янги даврни бошлаб берганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Соҳада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида батафсил тўхталди.

     Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+