Партиямиз фаоли Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгашига раис этиб сайланди

02.09.2020 18:09:08

Партиямизнинг фаол аъзоси Шоҳида Даманова Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Шоҳида Даманова 1986 йил Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр босқичини, 2014 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети магистратура босқичини тамомлаган. 2004 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган. 2018 йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият юритган. Рус ва инглиз тилларида сўзлаша олади. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

-Бугунги кунда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси, партиямиз фаоли Шоҳида Даманова. - Билдирилган мазкур юксак ишонч менга ҳам буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимга, бутун билимим, тажрибам ва садоқатимни Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлида сафарбар этишимга, келгусида ўз иш фаолиятимни янада жонлантириш йўлида тинмай меҳнат қилишимга ундайди.

Шоҳида Даманованинг янги фаолиятига омад ва муваффақият тилаймиз.

Шарофат ХАСАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+