Партиямизнинг фаол ёшлари эътироф этилди

10.01.2020 19:01:53

Мамлакатимизда мустақиллигининг илк кунлариданоқ ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятида ҳам ҳар томонлама ўсиб-униб келаётган навқирон авлодни таълим-тарбияси, маънавиятини юксалтириш, уларни қобилият ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да ташкил этилган ҳоким ва ёшлар учрашувида ҳам ёшлар ва уларнинг муаммо камчиликларини бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш, Беш муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалаларни ҳал этишдан иборат бўлди.

Мазкур тадбир сўнгида 2019 йил давомида вилоятимиз ёшлари билан ишлашдаги яқиндан ҳамкорлиги учун ҳамкор ташкилот раҳбарларига ҳамда фаол ёшларга “Йил эътирофи” статуэткалари ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирланган ёшлар орасида партиямизнинг фаол аъзоси, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Шарофат Хасанованинг ҳам борлиги қувонарлидир.  Ёшлигидан  ҳар соҳада фаолликни қўлдан бермай келаётган Шарофат орзуларини амалга ошириш мақсадида ўқиб ўрганди, йиллар давомида ўз устида тинимсиз ишлди. У ўз фаолияти давомида ўзининг инновацион ғоялари билан қатор кўрик-танловларида ташаббус кўрсатди ва фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан 2018 йил партиямиз томонидан ташкил этилган “Конституция билимдони” кўрик танловининг Республика босқичида фаол иштирок этиб фахрли биринчи ўринни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юридик коллеж ўқувчилари учун иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Энг иқтидорли ўқувчи” кўрик танловининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритиб ҳозирда ушбу танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритган.

- Шарофат интилувчан ёшларимиздан бири,– дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шоҳида Даманова. – У ҳаракатчанлиги, излунувчанлиги билан бошқа ёшлардан ажралиб туради. Шарофат ўзининг ғоялари, қизиқарли таклиф ва мулоҳазалари билан барчани эътиборига тушган. Унинг фаолияти давомида кўрсатаётган фаоллиги юртимизда ўтказилиб келинаётган кўплаб кўрик-танловларда муносиб рағбатлантирилмоқда.

Юртимиз тараққиёти навқирон авлоднинг таълим-тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ экан, ёшларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда олиб бораётган сиёсатнинг энг устувор йўналишидир. Ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар, ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканликни ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир.

Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

 бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+