Партиянинг асосий ғоя ва мақсадлари халқ орасида тарғиб қилинди

14.12.2019 12:12:01

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда депутатликка номзодлар, партия экспертлари ва фаоллари иштирок этди.

Сайловолди ташвиқот расман эълон қилинган кундан эътиборан шу шаклдаги тадбирлар “Адолат” СДП томонидан мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида митинг, сайл, акциялар ўтказилди. Уларда партиянинг асосий ғоя ва мақсадлари халқ эътиборига ҳавола этилди.

Бугун пойтахтнинг Олмазор туманида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам “Адолат” СДП ҳамда яқинлашаётган сайловларда партиядан кўрсатилаётган номзодларнинг танилувчанлиги ошишига хизмат қилди.

Унда партия вакиллари ва номзодлар кенг жамоатчилик ичиига чуқур кириб бориб, муаммолари, хоҳиш-истаклари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатлари ва мулоҳазаларини ўргандилар. Тадбирда иштирок этган фуқаролар партия раҳбарияти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатигига номзодлар билан бевосита, очиқ, самимий мулоқот ўрнатиш имкониятига эга бўлдилар.

Таъкидлаш ўринлики, “Адолат” СДПдан кўрсатилаётган номзодлар депутат бўлмасдан бурун амалий ишларни бошлаб юборди. Ҳар бир номзод ўз ҳудудидаги муаммо ва камчиликларни аниқлади, уларни ҳал этишда халқ фикрини ўрганди ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатди. Олмазор тумани мисолида ҳам шундай дейиш мумкин. Бугун ушбу ҳудудга тегишли номзодлар ўз сайловчилари билан янада яқиндан танишиб, фикр алмашдилар. Тадбир иштирокчилари номзодларнинг дастурларига турли таклифлар билдирдилар. “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури халқ ҳаммуаллифлигида барпо этилгани каби номзодларимиз дастурлари ҳам кенг жамоатчилик фикрлари асосида сайқал топди.

Ишонч ила айта оламизки, ҳар бир номзодимиз ўз овози ва сўзига эга. Улар ўз сайловолди дастурларини тузишда ҳудуддаги долзарб муаммолар ва инсонлар истакларига таянишган. Албатта, партия сайловолди дастуридаги устувор ғоялар асосида мақсад ва режалар белгиланган.

Тарғибот тадбири иштирокчилари сайлов арафасида “Адолат” СДП ташаббуси билан амалиётга татбиқ этилаётган ғояларни қўллаб қувватладилар. Айниқса, коррупцияни илдизигача қуритиш, “ақлли” тиббиётни жорий этиш, судларни бирлаштириш, олий таълимда квоталардан воз кечиш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчи мақомини ошириш каби дастурий вазифалар айни халқ кўнглидаги истак эканлиги таъкидланди.

Мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирлари ҳудудлар кесимида 20 декабр кунигача давом этади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+